• English
  • Русский
  • Ўзбекча
-A +A
“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

Халқаро ҳамкорлик

Марказий депозитарий икки йирик уюшма: Осиё-Тинч океани ҳавзаси Марказий депозитарийлари ассоциациясининг ва Евроосиё Марказий депозитарийлари ассоциациясининг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.

2010 йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Корея фонд биржаси ўртасида имзоланган «Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида»ги меморандум доирасида Марказий депозитарий ўзаро тажриба алмашиш, ходимларнинг малакасини ошириш ва ҳоказоларга йўналтирилган турли қўшма лойиҳаларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Ҳозирги кунда Марказий депозитарий ўзаро имзоланган ахборот алмашиш тўғрисидаги шартнома доирасида Россия Федерациясининг «Миллий ҳисоб депозитарийси» билан яқиндан ҳамкорлик юритиб келмоқда.

2014 йилнинг октябрь ойидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси ва «Миллий ҳисоб депозитарийси»нинг Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга ISIN ва CFI халқаро кодларини бериш бўйича ахборот ҳамкорлиги йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг май ойида Марказий депозитарий мутахассислари Россиянинг Марказий депозитарийси вазифасини бажараётган «Миллий ҳисоб депозитарийси» томонидан Москва шаҳрида Евроосиё Марказий депозитарийлари уюшмасига аъзо мамлакатлар Марказий депозитарийлари учун ташкиллаштирилган ўқув семинарида иштирок этишди.

Бизнинг ҳамкорлар:

Корея қимматли қоғозлар депозитарийси (Жанубий Корея)
«Миллий ҳисоб депозитарийси» ЁАЖ (Россия)
«Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти (Қозоғистон)
«Республика қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» (Белорусь)