Марказий депозитарий “Миллий ҳисоб депозитарий” НКТ ЁАЖ (Россия Федерацияси) билан Ўзбекистон Республикаси эмитентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга ҳалқаро кодлар мақомини берилиши бўйича ўзаро алоқалар ўрнатди.
Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга ISIN ва CFI ҳалқаро кодлари мақоми берилганлиги ҳақидаги Маълумотнома ҳамда молиявий инструментларнинг ягона тизими ҳақидаги ахборотлар Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси расмий веб-сайти www.deponet.uz да жойлаштирилди.