• English
  • Русский
  • Ўзбекча
-A +A
“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

"АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ КОРПОРАТИВ КУЗАТУВ" ХИЗМАТИ ДОИРАСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан жорий йилнинг 25 март куни Республика биржа маркази биносида акциядорлик жамиятлари учун “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича қонунчиликдаги ўзгаришлар” мавзусида семинар ўтказилди.

Мамалакатнинг иқтисодий салоҳиятини оширишда хорижий инвестицияларни жалб қилиш алоҳида аҳамиятга эга, яъни объектив зарурат бўлиб, иқтисодиётимизнинг халқаро мехнат тақсимотида иштирок этиши, тадбиркорлик учун эркин бўлган тармоқларга киритилган капитални кўпайиши натижасида мамлакатимиз ишлаб чиқаришнинг таркибий ва технологик модернизациясини янада жадаллаштиради.

 

Модомики, ишлаб чиқариш активларининг 80 фоизидан ортиқ қисми давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш орқали ташкил этилган акциядорлик жамиятларида тўпланганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сонли “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини қабул қилиниши ва акциядорлик жамиятлари устав капиталида хорижий инвесторларнинг улуши 15 фоиздан кам бўлмаслигидан иборат тартиб жорий этилиши 2015-2016 йилларда Ўзбекистондаги акциядорлик жамиятларининг инвестицион жозибадорлигининг зарур таркибий қисми бўлган корпоратив бошқарувни такомиллаштириш бўйича комплекс ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Семинарда Давлат рақобат қўмитаси, Давлат активларини бошқариш маркази,  Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, “Консуадутинформ” аудиторлик ташкилоти ва Солиқ академияси етакчи мутахассислари акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича, хорижий инвестицияларни жалб қилишни ташкил қилишда, ҳисоботларни ҳалқаро стандартдаги молиявий ҳисоботларга ўгиришда, акциядорлик жамиятларининг ижроия органларининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини, Корпоратив бошқариш Кодексини ва бошқа меъёрий ҳужжатларни жамиятларининг фаолиятига жорий қилишда амалий ёрдам кўрсатишди.

Семинар давомида бугунги кунда барча акциядорлик жамиятлари учун долзарб бўлган масалалар юзасидан фикр алмашилди.