• English
  • Русский
  • Ўзбекча
-A +A
“Қимматли Қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат Корхонаси

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 26.04.1996 йилдаги 223–I-сон Қонуннинг 24, 53, 58, 59, 75, 102 ва 106-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, қимматли қоғозларнинг бозор қийматини аниқлашга тузатиш киритилди. Агар улар қимматли қоғозлар фонд биржаси биржа котировкаси листингига киритилган бўлса, уларнинг биржа котировкаси мазкур қимматли қоғозларнинг бозор қиймати деб эътироф этилади.

Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича ҳисоблаб ёзилган пеня миқдори ушбу дивидендлар суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг кун тартибига эндиликда Жамият ижроия органи ва Кузатув кенгашининг унинг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқиш ҳам киради.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари кенгайди, энди унга аниқ муддатларни белгилаган ҳолда ўрта ва узоқ муддатга Жамиятнинг ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш ҳам киради.

Кузатув кенгаши ваколатига кирадиган Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилашни, эндиликда мунтазам равишда Жамият ижроия органининг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш билан амалга ошириш мумкин.

Эндиликда, Жамият директори ёки бошқарув аъзоларини тайинлаш учун танловда хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин.

Жамият Кузатув кенгаши томонидан йиллик ҳисоботни дастлабки тасдиқлаш акциядорлар йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан 10 кун олдин кечиктирмай (аввал – 30 кун олдин) ўтказилиши керак.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: ҳужжатга ўтиш